ЧЛ-2015 расмий тўплари “Бунёдкор”га етиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ЧЛ-2015 расмий тўплари “Бунёдкор”га етиб келди

Спорт 23-01-2015, 16:18 1 037
Осиё Футбол Конфедерацияси “Бунёдкор” футбол клубига қитаъмизнинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигаси турнири расмий тўпларини юборди.

“Қалдирғочлар” янги мавсумга қаратилган тайёргарлик жараёнида ушбу тўпларни синаб кўришади.

Найк фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва Nike Ordem деб номланувчи ушбу футбол тўпи Англия, Испания, Италия чемпионатларида ўйналмоқда. Шунингдек, айни пайтда Австралияда ўтказилаётган Осиё кубоги-2015 мусобақасида ҳам ушбу тўплар қўлланилмоқда.
ЧЛ-2015 расмий тўплари “Бунёдкор”га етиб келди


Манба: www.stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.