
Бугун Қарши шаҳридаги “Ўзбек Нефтгаз" акциядорлик жамияти асосий биносида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокими ва вилоятдаги 3 та: “Насаф”, “Машъал” ҳамда “Шўртан" футбол жамоаларининг футбол мутасаддилари, футбол мухлислари ҳамда футболга алоқадор барча шахслар иштирок этишди.
Учрашувдан асосий кўзланган мақсад вилоят ҳокими томонидан “Насаф” футбол клубини жорий мавсумнинг Ўзбекистон чемпионатида кучли учликдан жой олиши устувор вазифа этиб белгиланди.
Қолаверса, вилоятнинг қолган барча жамоаларини янада кучайтириб Қашқадарёда футбол спорт турини ривожлантириш ҳақида таъкидланиб ўтилди. Вилоят ҳокими кубоги учун 400 миллион сўм ажратиладиган бўлди. Туман ва шаҳар ҳокимликларининг ўз футбол клуби бўлиши кераклиги ҳам айтиб ўтилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар