Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Осиё чемпионатида 6 медални қўлга киритган ҳолда иккинчи бўлишди.
Мусобақанинг иккинчи кунида 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
Осиёнинг энг кучлиларини аниқлаб берувчи ушбу мусобақада -67 кг вазн тоифасида курашларда қатнашган Маҳмуд Бахшиллоев чорак ва ярим финал баҳсларида Сурия ва Ҳиндистондан ташриф буюрган курашчиларни таслим этган ҳолда финалга йўл олди.
Финалда эса ҳамюртимиз жанубий кореялик Хансу Рюга қарши кураш олиб борди. Муросасиз кечган жангда Бахшиллоев кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль эгасига айланди.
Шунингдек, -60 кг вазнда Исломжон Баҳромов, -82 кг вазнда Жалгасбай Бердимуратов, -97 кг вазнда Муҳаммадали Шамсиддинов бронза медаллари билан тақдирланди.
Умумий ҳисобда спортчиларимиз Осиё чемпионатида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда қитъада Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди.
Маълумот учун, биринчи кун баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик шоҳсупага кўтарилган, улардан Элмурат Тасмурадов бешинчи бор Осиё чемпиони бўлган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?