Ҳозир сизларга “Ливерпуль”нинг 5 та ёш ва истеъдодли футболчиларини таништирамиз.
Феврал ойи бошида Англия Кубогининг тўртинчи босқичида “Шрусбери Таун”га қарши ўйинда Клопп ёшларни майдонга туширишга қарор қилди. Бунга сабаб жамоанинг ўйинлар тақвими жудаям тиғиз бўлиб қолгани, шунинг учун асосий футболчилар чарчаб қолмаслигини олдини олиш эди. Ёшлар Клоппнинг ишончини оқлади. Улар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳозир сизларга “Ливерпуль”нинг 5 та ёш ва истеъдодли футболчиларини таништирамиз. Балки, беш-етти йилдан сўнг бугунги сўзламоқчи бўлган қаҳрамонларимиз “Ливерпуль”нинг асосий етакчиларига айланиб, соврин ютишига катта ҳиссасини қўшадиган юлдузларга айланишар.
Кертис Жонс
Ёши:19
Фуқаролиги: Англия
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Бу футболчи асосий жамоанинг сардори бўлган энг ёш футболчи сифатида аллақачон “Ливерпуль” тарихига кириб бўлди. Ўзининг 19 ёшини нишонлаганидан 5 кун ўтиб сардорлик боғичини тақди. Ўтган мавсумдаёқ у асосий жамоада дебют қилишга эришган эди. “Эвертон”га қарши ўйинда эса ўзининг илк голини ҳам урган.
Кертисни ёшлар жамоасининг асосий етакчиси сифатида эътироф этишмоқда. Унинг ўзига хос харизмаси ва характери “Ливерпуль” мухлисларининг севимли футболчиси бўлиб қолиш учун етарли. Сардорлик боғичи ҳам бекорга топширилмаган. У жамоадошларини руҳлантириб тура олади, ваҳимага тушиб қолмасдан, рақибнинг қилаётган босимларига қарши тура олишга чорлайди.
Неко Уильямс
Ёши: 18
Фуқаролиги: Уельс
Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси
Неко Уильямснинг “Ливерпуль”даги дебюти октабр ойи охирида бўлиб ўтган Англия Лига Кубоги доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйинда бўлган эди. Ўшанда ўйиннинг асосий дақиқаларида 5:5 ҳисоби қайд этилиб, пеналтилар сериясида “Қизиллар” ғалаба қозонган эди. Уильямс асосий таркибда майдонга тушган, қўшиб берилган дақиқаларда айнан Неко Дивок Оригининг гол уришига ёрдамлашган эди ва ҳисоб тенглашиб, пенальтилар сериясигача ўйин давом этишини таъминланган эди.
Неко фаолиятини энди бошлаган вақтларда вингер эди. Аммо кейинчалик орақароққа қайтишга мажбур бўлган. Шунинг ҳисобига унда ҳужумни сеза олиш қобилиияти ҳам яхши ривожланган. Албатта, айнан у тўп сурадиган позицияда Трент Александер-Арнольд ўйнайди. Трент Александерни таркибдан чиқариб ташлай олмайди, лекин ротация вақтида унга имкон берилса, “қизиллар” таркибида яна бир ёш ва истеъдодли футболчи борлигини бемалол исбот қила олади. “Ливерпуль” сафидаги ўйинларидан сўнг уэльсликлар ҳам ёзда бўлиб ўтиши кутилаётган Евро-2020 га терма жамоага жалб этиш ҳақида ўйлаб қолишган.
Харви Эллиотт
Ёши:16
Фуқаролиги: Англия
Позицияси: қанот ярим ҳимоячиси
“Шрусбери”га қарши майдонга тушган футболчилар ичида энг ёши айнан Эллиотт эди. У 16 ёш бўлишига қарамасдан Клоппнинг эътиборига тушган. Лекин Харви ўтган мавсумда “Фулхэм” сафида ҳам майдонга тушганди. “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда майдонга тушган Харви АПЛ тарихида дебют қилган энг ёш футболчига айланди. Ўшанда Элиотт 16 ёш-у 30 кунлик эди.
2019 йил ёзида 4 млн евро эвазига “Ливерпуль” сафига ўтган чапақай бўлган футболчининг жамоадошларига узатмаси жуда аниқ чиқади. “Шрусбери” билан бўлган ўйинда 93% аниқ узатмани амалга ошира олган. Яъни 42 та узатмадан 39 таси аниқ бўлган. Харви Элиотт “Ливерпуль”нинг бўлажак юлдузи.
Сепп ван ден Берг
Ёши:18
Фуқаролиги: Голландия
Позицияси: марказий ҳимоячи
“Зволле” академияси тарбияланувчиси Сепп ван ден Берг 2019 йил ёзида 1,9 млн евро эвазига “Ливерпуль”га келиб қўшилган эди. Унинг ташқи кўриниши эътиборни тортади. Сариқ сочли, 189 смли футболчини “Ливерпуль” скаутлари дарров илғаб олишди.
Кўпчилик уни Ван Дейкка қиёслашни бошлаган. Албатта, бу Сеппнинг ўзига ҳам ёқади. Ундан ташқари Ван Дейк билан бир жамоада бўлгани, унинг фойдасига ишлайди. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганади. “Шрусбери”га қарши ўйинда 108 та тактик ҳаракатларининг 90 таси муваффаққиятли чиқди. Бирга-бир вазиятларнинг 68% (19 тадан 13 таси)да ғолиб чиқди.
Ки-Яна Хувер
Ёши:18
Фуқаролиги: Голландия
Позиция: ўнг қанот/ марказий ҳимоячи
Бу ёш иқтидор эгаси 2018 йил ёзида “Аякс” сафидан келиб қўшилган эди. Унга 100 минг евро тўланган. Жамоадаги дебюти эса ўтган мавсумнинг бошида Кубок баҳсида “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда бўлганди.
Хувер марказий ҳимояда ҳам, ўнг қанот ҳимоясида ҳам бемалол ўйнай оладиган универсал ҳимоячи ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрига қараганда, Хувер ҳали тўлалигича марказий ҳимоячи эмас, у бошқа позицияда ҳам тўп сура олиши мумкин. Лекин катта эҳтимол билан яқин келажакда ван ден Берг билан бирга “Ливерпуль”нинг мустаҳкам қўрғони бўлишини тахмин қилишмоқда.
Эркинжон Ғайбуллаев
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди