Фото: Reuters
Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Дик Паунд 2020 йилги Токио Олимпиадаси ўтказилиши бўйича қарор уч ойдан кейин қабул қилиниши ҳақида маълум қилди.
«Май ойи охиригача кутиш керак. Умид қиламизки, вирус эпидемияси устидан назорат қўлга олинади. Агар бундай бўлиб чиқмаса, Олимпиада бекор қилиниши варианти ҳам кўриб чиқилади», — дея Паунднинг сўзларини келтирмоқда AP News.
Бундан аввалроқ Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинлари учун кўнгиллиларни тайёрлаш жараёни кечиктирилгани ҳақида маълум қилганди.
«Кўнгиллиларни жамлаш айни кунларда амалга оширилиши кўзда тутилган эди. Аммо ташкилотчилар ҳали Олимпия ўйинларини бекор қилиш масаласини кўриб чиққани йўқ. Бир томондан Токио ҳукумати барча оммавий тадбирларни бекор қилмоқда. Шу боис ҳам 2,7 минг кишидан иборат кўнгиллилар учун Олимпия ўйинларида ишлаш жараёнига бағишланган тренинг жорий йилнинг май ойи ёки ундан кейинроққа қолдирилади», дейилган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Бир неча кун муқаддам Лондон шаҳри Халқаро Олимпия қўмитасига 2020 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун альтернатив номзод сифатида кўриб чиқишни таклиф қилинганди. Британия пойтахти мэрлигига номзодлардан бири Шон Бэйли Японияда ҳам коронавирусдан бир неча юз киши зарар кўргани ва унинг тарқалишидан ташвишда эканини билдирганди.
Ўз навбатида Токио мэри Юрико Коике Шон Бэйлининг Олимпия ўйинларини Лондонга кўчириш ҳақидаги таклифига танқидий фикр билдирган. «Бу масаладан шаҳар мэрлиги учун курашда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш яхши эмас», деган у.
Британия пойтахти бунгача 1908, 1948 ва 2012 йилларда ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган.
Коронавирус эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлади. Шу вақтгача жаҳоннинг яна 33 мамлакатида коронавирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилди, бу мамлакатларда жами 80 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, 2700 киши вирус оқибатида ҳалок бўлган, шу билан биргаликда, 27 мингдан ортиқ бемор соғайиб кетган.
24 февраль куни Японияда коронавирус юқиши билан боғлиқ яна 12 ҳолат қайд этилди. Токиода инфекцияшунослар ва бошқа экспертлар эпидемия муносабати билан комплекс тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш учун йиғилиш ўтказишди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...