
Европада коронавирус тарқалиши жадаллашадиган бўлса, УЕФА ўз тасарруфидаги барча мусобақаларни қолдириши мумкин.
Шундай мусобақалар сирасига футбол бўйича ўтказиладиган Евро-2020 мусобақаси ҳам киради. Айни вақтда Италияда коронавирусга чалинганлар сони 200 кишидан ошиб кетди. Касалликни юқтирганлардан 7 нафари вафот этган.
«Биз воқеалар жараёнини кузатиб бормоқдамиз. Футбол бундай вақтда вазиятга мослашиши лозим. Биз мусобақаларни бекор қилмасликка ҳаракат қиламиз. Аммо вазият жиддийлашадиган бўлса, танлаш имкони қолмайди», — дейди УЕФА вице-президенти Мишел Ува.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати қитъанинг 12 мамлакатида ўтказилиши лозим эди. Мусобақанинг очилиш баҳси эса Римда ўтиши режалаштирилган.
Бироз вақт муқаддам А серия доирасидаги «Ювентус» — «Интер» ўйини қолдирилгани хабар қилинган эди. Эътиборли томони, «Ювентус» раҳбарияти қолдирилган ўйин чипталари пулини мухлисларга қайтармасликка қарор қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар