UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегор билан реванш жанги ҳақида гапирди.
" Инсонлар биринчи жангнинг давомини кутишмоқда. Драма кўришни хоҳлашади. Улардан ким ғалаба қозонади деб сўрасангиз, 99 % мухлислар дастлабки жангдаги ҳолат такрорланади деб жавоб беради. Одамлар яна тартибсизликни яъни Big Drama Show ни исташади. Шунинг учун ҳам Конор билан реванш жанги бўлишини хоҳлашмоқда.
Иккинчи жанг жуда яхши маблағ келтирарди ва ажойиб драма бўларди. Бироқ Конор жиддий чемпионлик жанги учун ярамайди.
Тўғри, МакГрегор жуда яхши даъвогарлар устидан ғалаба қозонган, энди эса сўнги 10 та жангидан учтасида ғолиб чиққан рақибни нокаутга учратса, барча унинг қайтганини эътироф этишмоқда. Йўқ, у аввал Жастин Гэтжига ўхшаган жиддий рақиблар билан жанг қилиб кўрсин.
У вазнини камайтириб, енгил тоифага ўтсин. Мен Конор айнан Гэтжидан қочмоқда деб ўйлаётганим йўқ. Умуман олганда у ҳар қандай қийин жанглардан қочади", - деди Нурмагомедов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди