23:00 / 29.02.2020
3 198

Эронлик футзалчи коронавирусдан вафот этди

Эронлик футзалчи коронавирусдан вафот этди
Фото: Persian Soccer
Эронда янги кўринишдаги коронавсирус сабабли мини футбол бўйича профессионал футзалчи Элҳам Шайхи ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда Persian Soccer'га таяниб Дарё нашри.

Таъкидланишича, 23 ёшли Шайхи бундан 10 кун муқаддам шифохонага ётқизилган ва 26 февраль, чоршанба куни вафот этган. Шу тариқа у COVID-19 вируси боис ҳаётдан эрта кўз юмган биринчи футзалчи сифатида тарихда қолди.

28 февраль, жума кунги ҳолатга кўра Эронда 19 февралдан бошлаб коронавирус билан зарарланишнинг 388 ҳолати қайд этилган, шундан 34 нафар бемор вафот этган, 73 нафари касалликдан соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрь куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида пайдо бўлган номаълум зотилжам ҳақида хабардор қилган эди.

Мутахассислар юзага келган касалликни янги коронавирус сифатида қайд этди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур вирус тарқалишини халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб баҳолаб, унга расман COVID-19 деб ном берди.

Расмий маълумотларга кўра, Эронда коронавирус ташхиси қўйилган 245 кишидан 26 нафари вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахмин қилишича, Эронда касалланганлар сони ҳозиргача маълум ҳолатларга қараганда анча кўп бўлиши мумкин. Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президент коронавирус билан касалланган. Эроннинг Ватикандаги собиқ элчиси коронавирус туфайли вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эронлик футзалчи коронавирусдан вафот этди