22:21 / 04.03.2020
3 240

Машарипов шартнома имзолаган "ProSportsManagement" агентлигининг машҳур мижозлари билан танишинг

Машарипов шартнома имзолаган "ProSportsManagement" агентлигининг машҳур мижозлари билан танишинг
"ProSportsManagement" агентлиги раҳбари Герман Владимирович Ткаченко ҳисобланади.
Унинг қўл остида Қаҳҳор Мўминов, Айрат Имамов, Михаил Данилюк ва Константин Нестеренко сингари футбол агентлари фаолият юритмоқда.
Мазкур агентлик асосан Россия ва Украина чемпионатларида тўп тепадиган футболчиларга хизмат кўрсатади.

Александр Кержаков, Денис Колодин, Сергей Игнашевич, Сергей Семак ва Игор Семшов каби рус футболида ўз номига эга бўлган собиқ юлдузлар ҳам футболчилик фаолияти давомида "ProSportsManagement" билан ҳамкорлик қилган.

Агентлик бугунги кунда хизмат кўрсатаётган футболчилар орасида Олег Шатов ("Зенит"), Егор Бабурин ("Ростов"), Александр Анюков ("Крилья Советов"), Фёдор Смолов ("Сельта") ва бошқа футболчилар бор.

Герман Ткаченко раҳбарлигидаги агентлик билан ҳамкорлик қиладиган юртдошларимиз сони энди учтага етди: Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов шартнома имзолаган "ProSportsManagement" агентлигининг машҳур мижозлари билан танишинг