08:45 / 06.03.2020
3 033

«Насаф» билан ОФК кубогини ютган Иван Бошкович «Бунёдкор»да

«Насаф» билан ОФК кубогини ютган Иван Бошкович «Бунёдкор»да
«Бунёдкор» клуби раҳбарияти академияда сезиларли ўзгаришларга қўл урмоқда.
Хусусан, болалар футболи методикасида европа андозаларидан фойдаланиш мақсадида, клуб раҳбарияти хорижлик мутахассисларни ишга жалб этишни бошлаб юборди.

Мухлисларга яхши таниш бўлган Иван Бошкович эндиликда болалар футболида мураббийлик қилади. 2011-2012 йилларда Қаршининг «Насаф» жамоасида ёрқин ўйинлари билан ишқибозлар кўнглидан жой олган Бошкович, ўша мавсумларда «аждарлар» таркибида 51та ўйин ўтказиб, 20та гол киритганди. 38 ёшли Иван Бошкович футболчи сифатида охирги маротаба 2017 йили Сербиянинг «Сутеску» клубида ўйнаб, бутсаларини михга илганди.

«Бунёдкор» клуби раҳбарияти Бошковичнинг футболчиликда тўплаган бой тажрибасидан эндиликда академия тизимида фойдаланмоқчи. Бошкович «Бунёдкор» академиясида 2002-2003 йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоани бошқарадиган бўлди. Кўрамиз, черногориялик мутахассиснинг ўзбек футболига қай даражада фойдаси тегаркин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» билан ОФК кубогини ютган Иван Бошкович «Бунёдкор»да