Иорданиядаги лицензион турнирнинг бугунги дастуридан ўрин олган жангларда ҳамюртимиз Санжар Турсунов (-91 кг) ҳам рингга кўтарилди.
У ироқлик Тариқ Муҳаммад Рабеаҳ билан чорак финал босқичига чиқиш учун баҳс юритди. Хабарингиз бор, бу вазн тоифасига ҳам 4 та йўлланма тикилган.
Ҳамюртимизга қуръа нисбатан қулай келган, десак янглишмаган бўламиз. Сабаби, у финал остонасига қадар у қадар жиддий рақиблар билан тўқнаш келмайди. Чунки, бу вазннинг етакчилари қозоғистонлик Василий Левит ҳамда жанубий кореялик Хёнг Кю Ким билан финалга қадар йўллари кесишмайди. Лекин бу бир тахмин холос. Аслида, бундай муҳим мусобақада ҳар қандай рақибдан жиддий хавф кутиш мумкин.
Жангда Санжар тўлиқ устунлик қилди. У илк раунддан бошлаб, биринчи рақамда ҳаракат қилди ва аниқ зарбаларни кўплаб йўллади. Якунда, ғалабани қўлга киритиб, навбатдаги босқичга йўл олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди