18:30 / 07.03.2020
2 405

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал"дан устун келди

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал"дан устун келди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди ва минимал ҳисобда рақибдан устун келди. Учрашувдаги ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари ўз очколари сонини 6 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишди. 3 очкоси бор "газчилар" эса қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-поғонадан жой олган.

“Бунёдкор” - “Машъал” 1:0
Гол:
Жасур Жалолиддинов 10, - 1:0 (Санжар Қодирқулов).

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Фаррух Икромов, 53), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Суҳроб Иззатов, 89), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Расул Йўлдошев, 70), Ҳумоюн Муртазоев.
Захира: Сарвар Каримов, Давронжон Эргашев, Сардор Абдураимов, Баҳодир Пардаев, Абдулла Абдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Машъал": Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко (Дидар Дурдиев, 82), Шерзод Темиров, Мўмин Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Жаҳонгир Абдусаломов (Аҳрор Иноятов, 59).
Захира: Достон Тўхтабоев, Элла Кин, Муҳаммад Алиқулов, Элдор Бойматов, Убайдулло Холиқулов, Денис Васильев, Зафарбек Акрамов.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 16, Расул Йўлдошев 76, Самандар Шукуруллаев 90+2.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал"дан устун келди