Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Машъал» (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.
- Барча ўйинни кўрди, қўрқмай айта оламан, бугун «Бунёдкор» билан тенгма-тенг ўйнадик. Тўғри, биринчи бўлимнинг айрим дақиқаларида ҳимояландик, лекин танаффусдан сўнг ҳужумкорликни оширдик. Бугунги баҳсда бемалол рақибдан очко тортиб олиш мумкинлигини тушундик. Узоқ паслар орқали рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо гол ура олмадик. Қисқаси, бугун муносиб ўйин кўрсатдик. Бироқ «Бунёдкор» ғалаба қозонди, уларни табриклайман!
Очиғи, бугун биринчи бўлимни иккинчи жамоа сифатида ўтказишни режалаштиргандик. Танаффусда йигитларга энди ҳужумкорликни ошириш лозимлигини таъкидладим. Бугун стандарт вазиятларда ҳам фаол бўла олдик. Бу бўйича ҳам йигитларга алоҳида кўрсатма бергандим. Аммо стандартлардан ҳам фойдаланишда оқсадик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда