23:27 / 07.03.2020
2 621

Улуғбек Бақоев: "Енгил шокдаман“

Улуғбек Бақоев: "Енгил шокдаман“
Суперлигаси иккинчи туридан ўрин олган “Суғдиёна” ва АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс муросасиз руҳда ўтди.
Кескин курашларга бой тарзда якунланган баҳсдан сўнг жиззахликлар мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди

Тўғрисини айтсам, енгил шокдаман. Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг ғалаба учун ҳаракат қилгандик. Қийин ўйин ўтказдик. Гол урдик, ҳаммаси яхши бўлди. Аммо, охирги дақиқалардаги хато қимматга тушди. Йигитларни олқишламоқчиман, кураш ва иштиёқ учун. Ишлашда давом этамиз.

Саҳоб Рашидовни асосий таркибда синаб кўриш вақти келдими? Албатта, ёшлар билан шуғулланамиз, ишлаймиз. Фақат, Саҳоб эмас, бошқа футболчиларга ҳам эътибор берамиз. У гол ураётгани қувонарли. Кейинги ўйинларда имконият берамиз.

Дастлабки турдаги мағлубиятдан кейин руҳий томонлама муаммо бўляпти. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади
”,- деди Бақоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Енгил шокдаман“