06:00 / 08.03.2020
3 375

Ҳасанбой Раҳимов иши юзасидан расмий баёнот берилди

Ҳасанбой Раҳимов иши юзасидан расмий баёнот берилди
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуотда эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Раҳимовда допинг аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолат юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясига United World Wrestling (UWW)дан ҳам расмий мактуб келиб тушган. Мактуб мазмунида UWW мустақил антидопинг ташкилоти (ITA) таҳлилларига асосланган ҳолда Ҳасанбой Раҳимовда допинг аниқланганини айтилган.

Хабарда баён қилинишича, Ҳасанбой Раҳимовдан ўтган йили Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чоғида олинган допинг-таҳлил ижобий натижа берган. Текширув Германиянинг Дрезден шаҳридаги лабораторияда ўтказилган. Раҳимовнинг қон таркибида тақиқланган кломифен (S4 тоифа. гормонлар ва модуляторлар, метаболизм/кломифен) моддаси борлиги аниқланган.

Айнан Нур-Султондаги жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Раҳимов 125 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиш баробарида Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини ҳам расмийлаштирган эди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг маълум қилишича, Ҳасанбой Раҳимов соғлиғида юзага келган муаммо сабаб шифокор тавсиясига кўра дори воситаси қабул қилган. Аммо, бу восита таркибида тақиқланган кломифен моддаси борлигини билмаган. Спортчи ўша пайтда соғлиғини биринчи ўринга қўйгани учун бироз эҳтиётсизлик қилган, дейилади расмий баёнотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Раҳимов иши юзасидан расмий баёнот берилди