
Фото: МОҚ
8 март, якшанба куни, Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа доирасида навбатдаги жанглар ўтказилди.
-75 килограмм вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов чорак финалда қозоғистонлик Абилхон Аманқулга қарши жанг ўтказиб, мағлубиятга учради. Аммо Фанат Олимпиада йўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолди. Боиси ушбу вазн тоифасида Олимпиадага 5 та йўлланма ўйналади. Фанат чорак финалда мағлуб бўлган бошқа боксчилар билан 1 та йўлланма учун кураш олиб боради.
+91 килограмм вазн тоифасида Баҳодир Жалолов чорак финал баҳсини баҳрайнлик Данис Латиповга қарши ўтказиб, 3 раунд якунига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Баҳодир ҳам Токио Олимпидасига йўлланмани ўзиники қилди ва лицензио мусобақанинг ярим финалига чиқди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар