12:34 / 10.03.2020
1 790

Руби: “Ла Лига пешқадамини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан”

Руби: “Ла Лига пешқадамини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан”
“Бетис” бош мураббийи Руби Ла Лига 27-тури доирасида жамоасининг пешқадам “Реал” (2:1) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
Бу ғалаба “Бетис” ва мен учун уч очкодан ҳам қадрлироқдир. Чунки сўнгги пайтларда биз чемпионатда яхши иштирок эта олмаётгандик. Қолаверса, чемпионат етакчисини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан. Бугун омадли кун, жамоа шунга лойиқ.

Ўйин охирида биз сабрли бўлдик, қолаверса натижа ҳам адолатли бўлди. “Бетис” бунданда кўпроғига лойиқ, аммо яқиндагина ўтказган бир қатор ўйинларда шунчаки омадимиз келмаганди. Шундай кунлар бўладики, ўйинда қилинган ўзгариш фойда беради ёки аксинча. Бу мураббийга боғлиқ ҳолат эмас.

Биз “Реал”га қарши ажойиб ўйин ўтказдик, барча режаларимиз иш берди. Ғалаба кейинги ҳафтада “Севилья”га қарши ўтадиган дербига хуш кайфиятда тайёргарлик кўриш имконини берди. Дербида кучли рақибга қарши оғир “жанг” кечишини биламиз
", - дейди “Бетис” бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мағлубиятдан кейин “Реал” 56 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринга тушиб қолди, “Барселона” эса “Сосьедад”ни таслим этиб (1:0), 58 очко билан биринчи поғонага кўтарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руби: “Ла Лига пешқадамини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан”