
Иорданияда давом этаётган бокс бўйича лицензион турнирнинг кечки дастуридан ўрин олган ярим финал босқичида -57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов ҳам ўз жангини ўтказди.
У қозоғистонлик Серик Темиржоновга қарши рингга кўтарилди. Маълумки, Мирзахалилов Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиб улгурган.
Лекин ён қўшниларимиз билан ўзига хос бўлган рақобат туфайли жангнинг қизиқарли ўтиши кутилаётган эди. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Жанг чиройли ва шиддатли кечди. Якунда, 5:0 ҳисобидаги ажойиб ғалабага эришган Миразизбек турнир финалига йўл олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.