Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирида уч боксчимиз финалга чиқди.
+91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳам Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг ярим финалида ўз жангини ўтказди. Унга бу босқичда ҳиндистонлик Сатиш Кумар рақиблик қилди. Ҳамюртимиз чорак финалда баҳрайнлик Данис Латиповни мағлуб этиб, лицензияни қўлга киритиб улгурган эди.
Жангнинг биринчи раунди кутилганидек Баҳодирнинг устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Иккинчи раунд ҳам дастлабкисининг сценарийси остида кечди. Рақиб масофани қисқартиришга ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз эса уни аниқ зарбалар билан тутиб олаверди.
Якуний раундда ҳам Жалолов яққол устунлик қилди ва якунда у рақиби устидан 5:0 ҳисобида зафар қучган ҳолда, финалга йўл олди.
Иккинчи ярим финалда қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабоев жароҳат туфайли жанг ўтказишдан бош тортганлиги учун финалга австралиялик Жустис Хуни йўл олди. Энди турнир чемпионлиги йўлида ҳамюртимиз ушбу яшил қитъа вакили билан жанг олиб боради.
Бунгача -57 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Миразизбек Мирзаҳалилов ва -63 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимовлар ҳам мусобақанинг финалига йўл олишган эди.
Шу тариқа лицензион турнирда Элнур Абдураимов, Миразизбек Мирзахалилов ва Баҳодир Жалолов эртага олтин медаль учун рингга кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда