date
views 3 315

Ўзбекистон Токио Олимпиадасига 7 та боксчи билан боради

Ўзбекистон Токио Олимпиадасига 7 та боксчи билан боради
Иорданиянинг Оман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнирнинг финал жанглари якунланди. Унда ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари – Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль учун рингга кўтарилишди.

Миразизбек Мирзахалилов (57 кг) мезбон боксчи – иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида устун келди ва мусобақанинг ғолибига айланди.

Элнур Абдураимов (63 кг) финал жангини қозоғистонлик Зокир Сафиуллинга қарши ўтказиб, кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган турнирнинг энг ёрқин жангларидан бирида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Олтин медаль учун кечган сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов (+91 кг) австралиялик Юстис Хунини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, терма жамоага 3-олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа турнир якунига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди, Токио Олимпиадаси учун эса 7та йўлланмага эга чиқди. Булар – Миразизбек Мирзахалилов (олтин), Элнур Абдураимов (олтин), Баҳодир Жалолов (олтин), Шаҳобиддин Зоиров (бронза), Бобоусмон Батуров (бронза), Санжар Турсунов (бронза) ва Турсуной Раҳимова.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Токио Олимпиадасига 7 та боксчи билан боради