Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси учун “Мавсум-2020” омадсиз бошланганини барча яхши билади. Аслида эса ушбу жамоа учун тақвим бир мунча қулайроқ тушганди. Боиси улар дастлабки икки турни ўз майдонида “Насаф” ҳамда “Сурхон” клубларига қарши ўтказиши белгилаб қўйилганди. Бироқ ҳар иккала беллашувда ҳам навоийликлар мағлубиятга учраб мухлисларини ранжитиб қўйди.
Табиийки, мавсумнинг бундай старт олиши клуб раҳбарларига ҳам ёқмагани турган гап. Шу боисдан охирги пайтларда “Қизилқум”да бош мураббий ўзгариши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалмоқда. Бу борада эса айрим мутахассисларнинг номзоди ҳам кўриб чиқилаётгани тўғрисида маълумотлар ҳам бор.
Мисол учун “Қўқон-1912”да бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам бериб келаётган жиззахлик Даврон Файзиевга таклиф билан чиқишган. Ушбу масала бўйича мураббийнинг ўзи билан боғланганимизда бу хабарни тасдиқламади ҳам ва инкор этмади ҳам. Ҳозирча бу масала тўғрисида ҳеч нима айта олмаслигини маълум қилди.
Бундан ташқари, мухлисларимизга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумиков номзоди ҳам кўриб чиқилган. Ҳаттоки, Виктор Балютовичнинг Навоийга бориб келгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Хабарингиз бор, ушбу мутахассис юртимизда охирги бор 2018 йили АГМК жамоасида ишлади. Шундан сўнг Қозоғистоннинг “Атирау” жамоасини ҳам бошқарди.
Балки улардан ташқари яна бошқа номзодлар ҳам бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча Ҳамиджон Актамов “Қизилқум”даги ишини давом эттирмоқда ва бугун Муборакда “Машъал”га қарши бўладиган баҳсга жамоасини тайёрламоқда. Балки раҳбарият Актамовга яна имконият бергандир. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда