18:04 / 14.03.2020
2 361

Суперлига. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Қўқондаги "Марказий" стадионда кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Сардорбек Азимов ҳамда Филипп Раевацлар томонидан киритилган голларга меҳмонлар сафида Шохруз Норхонов бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа қўқонликлар ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринга кўтарилиб олди. 1 очкоси бор жиззахликлар эса 12-поғонадан жой олган.

"Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" 2:1
Голлар:
Сардор Азимов 17, - 1:0. Филип Райевац 45+3, - 2:0 (Мурод Холмуҳаммедов). Шоҳруз Норхонов 58 пенальти, - 2:1.

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобиржон Акбаров, Шохназар Норбеков (Иқболжон Маликжонов, 68), Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Сардорбек Азимов (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 88), Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Филип Райевац (Якуба Бамба, 75), Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Собит Синдаров, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Авазхон Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 7.Санжар Рашидов (2.Сардор Қулматов, 46), 8.Жамшид Болтабоев (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (21.Саҳоб Рашидов, 68), 12.Санъат Шихов, 17.Иван Нагаев, 18.Шавкат Муллажонов, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Аюбхон Номанов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов, 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 30.Диан Талхатов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев 13, Санжар Рашидов 32, Марко Колакович 55, Искандар Шойқулов 65, Милан Митрович 90.
Четлатиш: Шавкат Муллажонов 72.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди