Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.
Беллашувда устунлик тўлиқ "шерлар" томонида бўлди. Жамоа етакчиси Жалолиддин Машарипов доимгидек фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Баҳсдан сўнг маҳоратли футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.
"Ўйин осон бўлмаслигини билгандик. Турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишимиз лозим эди. Рақибнинг хатоларидан фойдаландик ва иккинчи бўлимда ҳисобни йириклаштирдик. Чиройли ўйин намойиш этдик, шунга яраша ғалаба қозондик. Ўтган йилги "Металлург"га қараганда бу йилгиси кучлироқ деб ўйлайман. Заҳирадан майдонга тушган Мурод Бобожонов ажойиб гол урди, қайсидир маънода рақиб ўйинини кучайтирди. Уларнинг ҳимояси, бизнинг эса ҳужум чизиғимиз кучли ", - деди Машарипов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди