
Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширернинг фикрича, ҳамма ўйинлар ўйналмаса, жорий мавсумни ҳақиқий эмас деб топиш керак.
"Агар мавсум ҳали тугамаган бўлса, сиз ғолиб ёки мағлубни аниқлай олмайсиз. Бу баъзи бир клублар учун даҳшатли бўлиб кўриниши мумкин, айниқса "Ливерпуль" учун, аммо бу ягона йўл. Агар барча ўйинлар ўтказилмас экан, чемпионни ва Чемпионшипга тушиб кетадиганларни аниқлай олмайсиз.
"Ливерпуль" учун бу ниҳоятда шафқатсиз бўлади. Аммо, мен уларга адолатлик билан унвон бериш йўлини кўрмаяпман, ваҳоланки улардан АПЛда энди ҳеч ким ўтиб кета олмайди. Уларга соврин учун 6 очко керак, аммо улар бу очколарни ҳали йиғишмади. Мавсум бекор қилиниши керак", - дейди Ширер. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар