date
views 2 872

Евро-2020 кейинги йилга қолдирилди

Евро-2020 кейинги йилга қолдирилди
Фото: Inquam Photos/Octav Ganea via REUTERS
УЕФА 2020 йилги Европа чемпионатини 2021 йилда ўтказишга қарор қилди. Мусобақа келаси йил 11 июндан 11 июлгача бўлиб ўтади.
Тарихда илк марта қитъа биринчилиги ўтказилиши муддати кўчирилди. Мусобақа шу йилнинг 12 июнидан 12 июлигача бўлиб ўтиши керак эди.

Бу йилги Европа чемпионатини Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенҳаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам шаҳарларида ўтказиш режалаштирилганди.

Хитойда бошланган коронавирус эпидемияси қисқа вақт ичида дунёнинг 130дан ортиқ давлатларига тарқалди ва пандемия деб эълон қилинди.
Натижада бу йил ўтказилиши режалаштирилган кўплаб спорт тадбирлари бекор қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро-2020 кейинги йилга қолдирилди