Фото: Getty Images
«Монако» ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас Лондоннинг «Арсенал» клубини нима сабабдан тарк этганини айтди. Испаниялик футболчи 2003—2011 йиллар мобайнида «канонирлар» сафида тўп сурган ва кейинчалик «Барселона»га йўл олганди.
«Сардор эдим, ҳар доим босим ҳис қилганман. Қандайдир соврин ютиш учун ушбу жамоани бошқаришим керак эди. Боримни берардим. Баъзида мағлубиятдан кейин уйга бориб йиғлардим.
Авваллари ғам чекардим, уйқусиз тунлар бўларди. Фараз қилинг, сиз мағлубиятдан кейин автобусда қайтяпсиз, топталгансиз, яксон бўлгансиз, кейин эса айрим футболчилар кулишиб қаерда дам олишни муҳокама қилади.
Бу бир неча йиллаб давом этди. Чиройли футбол намойиш қилардик ва бундан роҳатланардим, бироқ жамоани ортимдан эргаштириш учун ўзимга босим қилардим. Баъзи вақтларда ўзимни ёлғиз ҳис қилардим.
Сўнгги 2—3 йилда, ўйлашимча, фақат Робин ван Перси ва Самир Насри психология ҳамда техника борасида менинг даражамда эди. Манманлик қилмоқчи эмасман, менга шундай кўринарди.
Миямда турли ўйлар юрарди. Тан олиш керак, тушкунликка тушиб қолгандим, руҳан ва жисмонан чарчагандим. Боримни бериб ўйнасамда бизга бир нечта харид етишмаётганини билиб туриш оғир эди.
Айрим футболчиларнинг ишга бўлган муносабатини кўриб, ўз омадимни бошқа жойда синаб кўриш қарорига келдим. Агар бу ҳолатлар бўлмаганида мен «Арсенал»ни тарк этмаган бўлардим», — дея Фабрегас сўзларини келтирмоқда Goal. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди