00:31 / 30.03.2020
3 553

Исроил Мадримов ҳақида жаҳоннинг энг машҳур нашри томонидан ажойиб мақола чоп этилди

Исроил Мадримов ҳақида жаҳоннинг энг машҳур нашри томонидан ажойиб мақола чоп этилди
Ҳамюртимиз Исроил Мадримовни Ўзбекистонда танимаган инсон бўлмаса керак. Албатта, у ҳаваскор боксда ўзининг ажойиб ҳаракатлари, натижалари билан барчамизни бирдек хурсанд қилиб келган. Унинг профессионал боксдаги фаолияти янада ёрқинроқ кўриниш олмоқда ва бу давомий бўлишини чин дилдан хоҳлар эдик. Бу борада эса, Исроилга ишонамиз. Чунки унинг салоҳияти бунданда юксак натижаларни қайд эта олишига ишончимиз комил!

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, у профессионал йўналишда ажойиб натижалар қайд этишда давом этмоқда. 5 та жанг ва 5 та нокаут!

Унинг мағлубиятсиз серияси, жанг олиб бориш услуби, ўзига хос зарбалари жаҳон профессионал бокс оммасининг ҳайратига ва эътирофига сазовор бўлмоқда. У тўғрисида жаҳон профессионал бокс оламининг кўзга кўринган шахслари томонидан билдирилаётган илиқ фикрлар эса, юртдошимизнинг кучига, истеъдодига берилган муносиб баҳодир. Жумладан, Эдди Хирннинг “Монстр” деб аташи ҳам бунга мисол бўла олади. Хирннинг айни кунда, жаҳон профессионал бокс ҳамжамиятидаги нуфузи эса барчага маълум... Шунингдек, профессионал боксчиларимиз орасида ҳориж матбуотининг энг кўп эътиборига тушаётган ҳам Исроил Мадримовдир.

Кеча, бутун дунёга машҳур, ESPN нашри юртдошимиз ҳақида ажойиб мақолани чоп этди.
Ушбу мақолани сиз билан баҳам кўришга қарор қилдик...


- ФРИСКО, Техас штати. 29 февраль Ford Center at The Star мажмуасида марказий жанги Майки Гарсия ҳамда Жесси Варгас ўртасида бўлган, бир қатор истеъдодларга бой бўлган бокс оқшоми бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ушбу жанг кечасида бир қатор чемпионлик жанглари, хусусан, ярим енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун Хулио Сезар Мартинес Жеем Харрисга қарши, мазкур вазн тоифасида WBA чемпионлиги йўлида “Слава” залининг келажаги Роман “Chocolatito” Гонсалес эса Халид Яфаи билан тўқнаш келди.

Бутун эътибор ушбу уч қарама-қаршиликка қаратилган бир вақтда андеркардда бир қатор умидли ёш боксчилар рингга кўтарилар эди. Жумладан, 25 ёшли Исроил Мадримов тажрибали Чарли Наваррога қарши WBA чемпионлик камари йўлидаги саралаш жангида иштирок этди.

Ўша вақт жаҳоннинг ёш ва умидли боксчилари қаторида эътироф этилаётган Мадримовни Тимоти Бредли, Лукас Матиссе, Руслан Проводниковлар билан ишлаган, Жоэл Диас ака-укалари Антонио ва Хулио билан биргаликда шуғуллантираётганди.
Жоэл Мадримовни ўзи учратган боксчиларни ичидаги энг яхши табиий маҳорат эгаси, деб атади.

Навваро билан рингга кўтарилган Мадримов ўзбекистонлик бўлиб, мағлубиятсиз одимлаётганди. Чарли устидан ғалаба Мадримовни WBA "regular" камари соҳиби Эрисланди Лара ёки IBF ва WBA супер титуллари эгаси Хейсон Розариоларга қарши чемпионлик жангига яқинлаштирарди...

Жанг ҳафтаси давомида ESPN боксчининг тайёргарлик жараёни, ҳусусан жамоавий овқатланиш, кечки машғулотлар, вазн ўлчаш ва "Ford Center"даги жанги кузатиб борилди.
Чоршанба
15:27

Жангга бағишланган медиа-тадбир. Мадримов ўзининг ажойиб костюми сабаб "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирндан илиқ сўзларни қабул қилиб олмоқда.
18:59
Диас ва Мадримов машғулот ўтказиш учун фитнес-марказда учрашишди. Бу сафар вазн ҳайдашда Мадримов у қадар қаттиқ ишлагани йўқ. Диаснинг айтишича, боксчи ушбу ҳафтага келиб ўзининг ўрта вазнига тушиб олган. Ушбу кечки машғулотлар формани ушлаб туриш ва танада йиғилган сув массасини туширишга мўлжалланганди.

Диас Мадримовнинг Cybex машинасида ўтирганида Мадримовнинг қўлини ушлаб олган. Боксчининг менежерларидан бири Алик Фролов эса бу вақтда югуриш йўлакчасида шуғулланарди.
Исроил Мадримовнинг куч ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бен Эрнандес унга ёрдам бермоқда.
19:47
25 дақиқалик машғулотдан сўнг Мадримов Диас билан ишлаш учун ўз қўлқопларини киймоқда. Мураббий унга жанг вақтида қай тарзда нафас олиш лозимлигини тушунтирмоқда.
"Наварро узун, у асосан чап томондан ҳаракатланади", - дейди Диас. Улар маълум комбинацияни такрор ва такрор ишлашарди.

Мадримов ишлаётганида Диаз боксчини Геннадий Головкин ва Василий Ломаченкога қиёслади. Унинг айтишича, Мадримов олдинга борганида мураббийни "еб қўймоқда". "Лапа" ушлаганда ҳеч қачон бошқа боксчи билан бундай ҳолат юзага келмаганди.

Мадримов якка ўзи ишлаб, орада рақс ҳам тушиб қўйярди. Бу бир неча раунд давом этди. Кайфият шу даражада эдики, Мадримов ўзининг "ташриф қоғози"га айланиб улгурган сальтони ҳам амалга оширарди.
"У гимнастика билан шуғулланган", - деди Диас.

Ушбу сеанс ярим соатлик чигалёзди машғулот ва Эрнандес бошчилигида Мадримовнинг мушакларига куч берувчи билан якунланди
Биринчи кун якунланди.
Пайшанба.
9:25.

Мадримов машғулотни югуриш йўлакчасидаги 30 дақиқалик югуриш билан бошлади.

Унинг жамоаси эса бир кун олдинги машғулот жараёнини таҳлил қиларди. Бу орада менежер Алик ва мураббий Бен Эрнандес ўзаро баҳслашиб қолишди. Ҳазил тариқасидаги ушбу "спор"дан сўнг бошқа бир мураббий Фернандес Мадримовнинг олдига келиб, эрталабки чигалёзди машғулотларни бажаришига ёрдамлашди.
10:40
Жамоа аъзолари меҳмонхонадаги ўз хоналарига йўл олишди. Имкониятдан фойдаланган Диас эса ўзининг жанговар ҳусусиятларини намоён этди.

Сиз жанг вақтида Диазни бурчакда кўрганингизда, алоҳида белгилар орқали дарҳол таниб оласиз. У чўнтаклари кўп кийимда ва орқасига "Жоэль Диаснинг машғулот лагери" деган кийимда бўлади. Аслида ўша кийим кончиларга мўлжалланган.

"Мен қаерда нима борлигини жуда яхши биламан", - дейди Диас пахтадан тортиб, дориларни кўрсатар экан. Диас ушбу кийимига шу қадар ўрганиб кетганки, жанг вақтида қайси чўнтакдан нима олиш кераклигини тезкорлик билан ҳал қила олади. Яъни, чўнтак кўплигига қарамай нарсаларини излаб ўтирмайди.

"Хонамдан чиқиб кетар эканман, барча нарса ёнимда эканлигига ишонч ҳосил қилишим лозим", - деди у.

Унинг яна бир нарсаси бор: Фасоль учун мўлжалланган "Frito Lay" банкаси. Унга ушбу банкани афсонавий Чак Бодак совға қилган. Муз бўлаклари жанг вақтида боксчининг юзида муаммолар майдо бўлмаслиги учун яхшигина фойда беради. Унинг айтишича, ушбу идиш алюминдан тайёрланганлиги учун, музларни эритмай сақлаб қолади. Бу эса жуда муҳим.

Бодак Диасга ишни ташкил этиш бўйича кўп нарса ўргатган. Диас жангга йўл олар экан, унинг кийими ҳам ўзи билан бирга ҳаракатланади. Чўнтагидаги буюмларни йўлда тушириб қўйиш ёки йўқотиб қўйишга унинг умуман ҳаққи йўқ.
18:02
Куннинг асосий қисмида дам олган Мадримов ва унинг жамоаси "Omni" меҳмонхнасидаги "Cobalt Room"га етиб боришди. У ерда DAZN вакиллари боксчилар билан мулоқот қилиб, трансляция пайтида фойдаланиш учун керак бўладиган маълумотларни олишмоқда.

Мадримов эса юқорига интилишда давом этишни истаётганини таъкидлайди.
"Мен чемпионлик жанги сари ҳаракатланаётганимиздан хурсандман. Росариога қарши жанг қилишни жудаям истагандим".

Интервью бир неча дақиқа давом этди. Бу эса трансляция жамоаси учун шу вақт етарлилиги, Мадримов ҳозирча узоқ йўлнинг бошида эканлигини билдиради. Лекин ҳали шундай вақт келадики, у иштирокидаги интервьюлар, учрашувлар узоқ вақт давом этади.
19:03
Мадримов машғулот залига етиб борди. Югуриш йўлакчасида эса унинг олдида бундай жараённи проф боксда 50 мартадан кўп бошидан ўтказган "Chocolatito" турарди.

"Мен бу ерда бўлишим шарт эмас. Шунчаки мураббий бўлганим ва бу ерда бўлишим кераклиги учун шу ердаман. Исроил борасида бошқалардек ҳавотир олмасам ҳам бўлаверади", - дейди Диас.

Мадримов ерга ётди. Эрнандес массажёр билан, Фролов эса боксчи танасининг бошқа қисмлари билан ишлаб, унга ёрдам беришди. Бу эса машғулот якунига етаётганидан дарак берарди.
Шундан сўнг барча тарқалди.

Жума
9:27

Мадримовнинг жамоаси боксчининг меҳмонхонадаги хонасида йиғилмоқда. Боксчининг диванида эса ўзига тегишли WBA International камари ётарди.
Оч қизил рангдаги бир-ҳил либосларни кийиб олган жамоа аъзолари пастга тушиб кетишди. Вазн ўлчаш олдидан улар ушбу мавзу борасидаги бир қанча масалаларни муҳокама қилишди.
10:04
Мадримов 153,2 фунт вазн қайд этди. "Бу бақувват нонуштадан сўнг", - дейди Фролов.

Мадримов 147 фунт вазнни ҳам амаллай олади. Лекин, унинг жамоаси ушбу дивизиондаги сиёсий муаммоларни яхши тушунади ва чемпионлик камарини қўлга киритиш учун биринчи ўрта вазнни энг маъқул вариант деб ҳисоблайди.
Диас "Star Ballroom"дан қайтгунича, Фролов ўзи билан олиб келган салатни Мадримовга бераётганди. Орада бир неча мухлислар у билан суратга тушгани келишди.
16:14
Деярли ярим кун вақт ўтди. Боксчилар тарозидан ўтиб бўлганликларига қарамай, "Ford Center"далар. DAZN ўз тадбирларини якунлаб олмагунича, улар хеч қаерга кета олмайдилар.
18:34
Кайфият жойида, барча энди хотиржам. Жамоа кечки овқатни тановвул қилмоқда. Овқатдан сўнг Мадримов ва унинг жамоаси арена атрофини айланишди. Бундай вақтда одатда кўпчилик дам олишни маъқул кўради. Аммо қон айланиши камаймаслиги учун Исроил фаолроқ бўлишга интилади.
21:15
Мадримов хонасига қайтди. Унга мевали салат олиб келиб беришди. Вазн ўлчаш маросими эрталаб ўтиб бўлди, шу сабабли боксчилар кун давомида истаганларича нарсалар ейишлиги мумкин.

"Бу кун давомида ейилган овқатларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Боксчилар бир неча ҳафта давомида қийналиб вазн ташлаганлари учун, тарозидан сўнг кўп овқат еб юборадилар. Бу эса ошқозон тизимида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Биз эрталабгача барчаси жойида бўлишини истаймиз.

Энди фақат бир нарса қолди - жанг қилиш!
Шанба
15:27
Сокинликда ўтган куннинг биринчи ярмидан сўнг Мадримов ва унинг жамоаси "Ford Center"га йўл олмоқда. Улар браслетлар олиш учун боришди. Бу орқали спортчилар аренага кира олишлари мумкин.

Диас ва Мадримов ўзлари учун белгиланган кийиниш хонасига етиб келишди. Боришганида Диего Пачеко энди етиб борган экан. Бироз ўтиб уларга Яфаи ва Харрис ҳам қўшилди. Диас у ерда ўзлари учун маъқул жойни танлаб олди.

Диас идишни муз билан тўлдирди ва бир неча шиша идишда сувлар олди.
"Бизга ўзимиз билан муз ва сувларни олиб келишга руҳсат беришмайди", - дея ҳолатга изоҳ берди Диас.

Мураббий турли идишдаги сувларни турли ҳароратда сақларди. Улардан бири махсус музлатилганди. "Агар боксчим жароҳат олса, уни "уйғотиб юбориш" учун боши ва бўйнига қўяман".
15:59
Мадримов - мусулмон ва кунига бир неча маротаба ибодат қилади. У ўз жойномозини олди ва намоз ўқишни бошлади.
Бир неча дақиқадан сўнг назоратчи қўлида иккита бўш идиш билан келиб, Мадримовдан допинг текширув учун намуналар беришни сўради.
16:06
Диас Мадримовни тайёрламоқда. Орқада эса Пачечо шуғулланмоқда. Мадримов жамоасининг кайфияти яхши.

Хонага Техас спорт комиссияси пластик пакетга солинган Grant қўлқоплари билан кириб келди. Мадримов жанг вақтида айнан ушбу қўлқоплардан фойдаланади. Диас уларга "қуроллар" деб таъриф берди. Рақиб ушбу қўлқопларни боғлашаётгани ҳақида хабар беришганида, Диас кўриш учун Наварронинг кийиниш хонасига йўл олди.

16:18
Мадримов DAZN журналисти Клаудия Трежесга интервью бермоқда. Диас қайтди ва Наварронинг қай тарзда қўли боғлангани ҳақида Фроловга гапирди.
16:33
Диас эҳтиёткорлик ва диққат билан Мадримовни қўлини бинт билан боғламоқда. Бу узоқ йиллик тажрибадан сўнг санъат асарига айланиб бўлганди. Бу вақт ичида Диас ора-орада "Барчаси жойидами?" деган саволни бериб қўярди.

Ушбу жараённи инспектор Артуро Мартинес ва Наварронинг вакили ҳам кузатиб турарди.
Қўл Диасдек тажрибали мураббий томонидан боғланганида, у қурол каби бўлади. Аммо бу масъулиятли жараён - ҳар бир қадам қўлни ҳимоясини таъминлайди.
16:44
"Бизда яна 30 дақиқа қолди", - деди Диас.
16:49
"Бизда 20 дақиқа бор", - дея Диас хонадагиларни огоҳлантирди. Мадримов қизиб олиш машқларини бошлади, хонада сакрай бошлади, темп ва тезликка ишлади.
17:06
Диас Фролов ва Эрнандесни чақириб, ринг бурчагида бажариладиган ишлар бўйича топшириқларни берди. Унга кўра Алик швабрани олади, Эрнандес эса гонгдан сўнг стулни чиқаришга жавобгар. Бу вақтда Диас боксчининг чап томонидан рингга тушиб олади.
Фролов Мадримовнинг танасига енгил вазилин сура бошлайди.
17:27
Мадримовни олдига қўлқопларни текширгани келиб кетишди.
"Биз кейингиси", - деди Фролов. Хонадагилар ҳудди босим остида эдилар. Чунки, исталган вақт уларни рингга чақириб қолишлари мумкин эди.
17:45
Диас Мадримов билан тезкор ҳаракатлар бўйича ишламоқда. Зарбалар натижасида чиқаётган овоз деворлардан акс-садо сифатида қайтиб келарди.
18:08
"Тахминан икки дақиқадан сўнг чиқамиз", - деган хабар келди DAZN продюсеридан.
Жамоа аренага чиқиш жойига етиб келди. У ерда камералар ва қўриқчилар туришарди. Мадримов эса ўзи учун белгиланган жойга ўтиб борди.
18:20
Биринчи раунд бошланди. Мадримов ҳаракатда. Орадан бир дақиқа ўтиб у чап қўл ҳужумга ўта бошлади. Наваррога зарбалар берилди.
"Good work" (Яхши иш) деди Диас боксчи биринчи раунддан сўнг ўз бурчагига қайтиб келар экан. Ёдда тут - финт, финт ва зарба.
18:39
Олтинчи раунд олдидан Мадримов стулга ўтирар экан, Диас сўради: "Ўзингни яхши ҳис қиляпсанми?". Фролов эса унга қуйидаги сўзларни етказди: "У бошқа истамайди. Зарбаларни бер. У бошқа урушишни истамаяпти. Бошла Исроил. Тугатиб қўй, кеттик!".
Диас Мадримовга сувни берар экан шундай деди: "Ишга киришамиз".
18:41
Мадримов олтинчи раундни чап қўл ҳаракати ва тўғри зарбалар билан бошлади. Ниҳоят раундга 55 сония қолганида Наварро кучли зарбани ўтказиб юборди. Оғриқ қандай бўлгани Наварронинг юзида акс этарди. Лекин, у оёққа тура олди. Бир неча сониядан сўнг ўтказилган кейинги зарбада эса у йиқилди ва Рамос жангни тўхтатди.

Мадримов эса ринг марказига бориб, ўзининг ажойиб сальтосини кўрсатди. Наварро Мадримовга тажриба тўплашда ёрдам берди.

Диаснинг айтишича, бу Головкин ва Ломаченконинг комбинацияси. Шунингдек, Теренс Кроуфорднинг услубидан ҳам нималардир бор. Бундан ташқари у Эмануэль Августусни ҳам эслаб ўтди.
18:51
Кийиниш зонасига қайтгандан сўнг, Диас Мадримовнинг қўлини бўшатди.
Хонага промоутер Эдди Хирн кириб келди ва Мадримовни ушбу ажойиб чиқиш билан табриклади. У Исроилга ёзда Ўзбекистондаги жанг оқшомида, Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жангида ҳам рингга чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов ҳақида жаҳоннинг энг машҳур нашри томонидан ажойиб мақола чоп этилди