11:24 / 31.03.2020
2 277

«Агар совринни бой берсак, у ҳолда барчасига мана шу икки аҳмоқ сабабчи бўлади» — ван Перси Фергюсоннинг иш услуби ҳақида гапирди

«Агар совринни бой берсак, у ҳолда барчасига мана шу икки аҳмоқ сабабчи бўлади» — ван Перси Фергюсоннинг иш услуби ҳақида гапирди
Фото: AP
«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси «қизил иблислар» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг иш услуби ҳақида фикр билдирди.

«Фергюсон тартиб интизомни сақлаш учун қандай чоралар қўллашни яхши биларди. «Манчестер Юнайтед»даги дебют мавсумимда апрель ойида энг яқин таъқибчидан 15 очко олдинлаб кетгандик ва ўз уйимизда «Манчестер Сити»ни қабул қилдик. Агар ушбу ўйинда ғалаба қозонсак фарқ 18 тага етарди, бироқ биз мағлуб бўлдик. Барибир жуда олдинлаб кетгандик ва бошқа исталган мураббий бу вазиятдан фожиа ясамасди. Аммо ўшанда Фергюсон жаҳл отига минганди.

Ўша мағлубиятдан сўнг икки ўйинчи дам олишга қарор қилади. Эртаси куни Фергюсон кийиниш хонасига уларнинг тунда маишат қилгани тасвирланган суратни олиб келди ва жамоага мурожаат қилди: ‘Яхши, йигитлар, агар биз совринни қўлдан бой берсак, у ҳолда барчасига кўнгилхушликни истаб қолган мана шу икки аҳмоқ сабабчи бўлади’
», — дея эслайди ван Перси.

Нидерландиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»га 2012 йилнинг ёзида олиб келинади. 2012/13 йилги мавсумда Фергюсон шогирдлари «Манчестер Сити»ни 11 очкога ортда қолдирган ҳолда чемпионликни қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Агар совринни бой берсак, у ҳолда барчасига мана шу икки аҳмоқ сабабчи бўлади» — ван Перси Фергюсоннинг иш услуби ҳақида гапирди