18:02 / 31.03.2020
2 942

Ҳалк ва Оскар чегара ёпилишига 11 дақиқа қолганда Хитойга киришга улгурди

Ҳалк ва Оскар чегара ёпилишига 11 дақиқа қолганда Хитойга киришга улгурди
Фото: Getty Images
«Шанхай СИПГ»нинг бразилиялик легионерлари Ҳалк ва Оскар Хитой чегараси ёпилишига 11 дақиқа қолганида мамлакатга киришга улгурган, дея хабар қилмоқда Championat.asia.

Хитой ҳукумати 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси чет элликлар учун чегарани ёпганди. Маълум бўлишича, бразилиялик футболчилар 26 март куни 23:49 назорат пунктига етиб келишга улгурган. Ҳар икки футболчи 14 кунлик карантинга юборилган.

«Шанхай СИПГ»да фаолият юритувчи ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов чегара ёпилишидан бир неча кун аввал Хитойга етиб борган. «Чанчун Ятай» бош мураббийи Самвел Бабаян эса 23 март куни Ўзбекистонда барча рейслар тўхтатилишидан аввал Хитой сари йўл олган.

Маълум бўлишича, Хитой чемпионатида тўп сурувчи бир қатор легионер футболчилар белгиланган вақтга етиб кела олмаган. Мамлакатда миллий чемпионат баҳслари май ойида старт олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳалк ва Оскар чегара ёпилишига 11 дақиқа қолганда Хитойга киришга улгурди