3 147
Беларус футболи раҳбари мамлакатда нима сабабдан чемпионат тўхтатилмаётганини тушунтирди
Фото: Twitter
Беларус футбол федерацияси раҳбари Владимир Базанов мамлакатда футбол биринчилиги нима учун тўхтатилмаётганини маълум қилди.
«Фақулодда ҳолат йўқ, шу сабаб чемпионатни давом эттиряпмиз. Иккинчи турда 500 литр антисептик сотиб олдик ва стадионларда тарқатдик.
Энг муҳими одамларда тушунча бўлиши керак. Қўлларни ювиш, антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш даркор ва касал ҳолатда стадионга бормаслик керак.
Бизга ҳеч ким босим ўтказмаяпти, на УЕФА, на ФИФА. Ўзимиз қарор чиқаряпмиз. Чемпионатни охиригача давом эттирамиз демоқчи эмасман. Агар қандайдир фавқулодда вазият бўлиб қолса, унда мусобақани тўхтатамиз», — дейди Базанов.
Айни дамда Беларус чемпионатидан бошқа Европанинг барча лигалари коронавирус туфайли тўхтаб қолган.
Беларус Олий Лигасида иккита тур баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган «Энергетик-БГУ» сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп суради.
1 апрель ҳолатига Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 163 кишини ташкил қилмоқда. Икки киши вирус оқибатида вафот этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»