Фото: Yandex Photos
UFC чемпионлик камарига даъвогар Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовнинг UFC 249 кечасидан ўрин олган жанг бекор қилингани борасидаги гапига муносабат билдирди.
Жанг 18 апрель куни бўлиб ўтиши мўлжалланганди, бироқ Ҳабиб Россияни тарк этмаслигини маълум қилди.
«Йигит жанг қилишни истамаяпти. У қўрқиб қолган, қочмоқда. Шу сабаб уни совриндан маҳрум қилиш керак», — дея Фергюсон сўзларини келтирмоқда ESPN.
Шунингдек, Фергюсон Twitter орқали ҳам ўз фикрларини билдирди.
«Биз уни қўрқитиб қўйдик. Унда Абу-Даби орқали АҚШга қайтиш имконият бор эди. Унда самолётга ўтириш ва қайтиш учун барча имконият бор. У иккинчи бор қочиб қолди.
Мен ёлланма қотилман. Ҳабиб ва Конор лайча итдек оёғини қўлга олиб қочмоқда. Ҳабиб — ярамас. Унга бошидаги шляпа билан полни артишимни айтгандим, йигитча қочиб қолди», — дейди Фергюсон.
Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг бешинчи марта бекор қилинди. Мазкур спортчилар ўртасидаги жанг илк бор 2015 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»