date
views 1 914

5 та клуб премьер-лигада мавсумни якунлаш ва натижаларни бекор қилишни таклиф қилди

5 та клуб премьер-лигада мавсумни якунлаш ва натижаларни бекор қилишни таклиф қилди
Кеча Россия премьер-лигасининг барча 16 та клуби раҳбарлари иштирокида онлай-конференция ўтказилди.

Йиғилиш давомида айрим жамоалар жорий 2019/20 йилги мавсумни муддатидан аввал якунлаш ва ҳозирги натижаларни бекор қилиш таклифи билин чиқишди. Бу таклифни "Сочи", "Рубин", "Ахмат", "Урал" ва "Крылья Советов" клублари қўллаб-қувватлашди.

Аммо, РПЛ вакиллари ушбу таклифни рад этишди. Улар чемпионат якунланишига бор йўғи 8 та тур қолганини ва мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан ушбу учрашувлар ўтказилишини маълум қилишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 5 та клуб премьер-лигада мавсумни якунлаш ва натижаларни бекор қилишни таклиф қилди