Фото: Gool FM
Бразилиялик футбол афсоналаридан бири Кака «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳамда «Барселона» вакили Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Криштиану билан бирга тўп тепганман. Ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи, аммо мен Мессини танлайман. У ҳақиқий даҳо, туғма истеъдод. Лео қойилмақом ўйин кўрсатмоқда.
Роналду — машина. У шунчаки кучли бўлибгина қолмай тезкор ҳамдир. Унда метин менталитет бор. Криш ҳар доим ғалаба қозонишни ва энг яхши бўлишни хоҳлайди. Бу эса одамни ҳайратлантиради.
Спорт тарихида Месси ва Роналду энг кучли бешликдан ўрин олади. Уларнинг ўйинларини кузатиш эса бизнинг бахтимиз борлигидан, омадимиз кулганидан далолат беради», — дейди Кака.
Маълумот учун, Кака 2009—2013 йилларда «Реал» сафида Роналду билан бирга тўп тепган. Бразилиялик профессионал футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»