Фото: Twitter
Беларус чемпионатининг 3-турида «Энергетик-БГУ» 5 апрель, якшанба куни «Минск»ни қабул қилди.
«Талабалар» майдонида кечган пойтахт дербисида «Энергетик-БГУ» ишончли ғалабани қўлга киритди. 21-дақиқада Жасур Яхшибоев қанотдан жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, бироқ уни меҳмонлар дарвозабони қайтариб қолди. Қайтган тўпни Алексей Носко яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.
70-дақиқада майдон эгалари Айк Мусаханяннинг четлатилишидан кейин бир киши кам бўлиб қолди. Бироқ «Энергетик» ўйинга қўшиб берилган вақтда ғалабани мустаҳкамлади. Яхшибоев ўткир бурчакдан аниқ зарба йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа «Энергетик-БГУ» 3-турдан кейин юз фоизлик натижа кўрсатган ҳолда мусобақа жадвалида якка пешқадамга айланди.
Беларус Олий Лигаси
3-тур баҳси
5 апрель, якшанба
«Энергетик-БГУ» — «Минск» 2:0
Голлар: 1:0 — 21 Носко, 2:0 — 90+2 Яхшибоев.
«Энергетик-БГУ»: Садовский, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Гирс (Юдчиц, 46), Тве, Мусаханян, Атеменг (Умаров, 75).
«Минск»: Леонов, Залеский, Пришепа (Василев, 77), Чаговец, Насибулин, Шрамченко, Василев (Остроух, 36), Яроцкий, Сазончик, Хвашинский, Грибовский.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (25), Сазончик (37), Свирепа (45), Тве (48), Атеменг (66), Садовский (89).
Четлатиш: Мусаханян (70). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»