Бугун, 9 апрель куни ФИФА миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ўтган ойдаги ўрни – 85-поғонани сақлаб қолди.
Коронавирус пандемияси сабабли миллий жамоалар деярли ўйин ўтказмагани учун эгаллаб турган ўринлари ва очколарини сақлаб қолишган. Ажабланарлиси, фақатгина икки мамлакат жамоасининг очколарида фарқ кузатилди – Беларус миллий жамоасининг очкоси 3тага ошган бўлса, Ўзбекистон 3 очко йўқотган жамоага айланди. Шунингдек, рейтингда фақатгина Жанубий Судан миллий жамоаси бир поғона юқорига кўтарилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё жамоалари ичида 12-ўринни эгаллаган. ЖЧ-2022 саралашидаги гуруҳдошларимиздан эса, Саудия Арабистони 67, Фаластин 103, Яман 144, Сингапур эса 157-поғонадан жой олган.
ФИФА рейтинги. Топ-10лик:
1. Бельгия – 1765 очко
2. Франция – 1733
3. Бразилия – 1712
4. Англия – 1661
5. Уругвай – 1645
6. Хорватия – 1642
7. Португалия – 1639
8. Испания – 1636
9. Аргентина – 1623
10. Колумбия – 1622
Осиё мамлакатлари рейтинги:
28. Япония - 1500
33. Эрон - 1489
40. Жанубий Корея - 1464
42. Австралия - 1457
55. Қатар - 1396
67. Саудия Арабистони - 1351
70. Ироқ - 1344
71. БАА - 1334
76. Хитой - 1323
79. Сурия - 1314
82. Уммон - 1303
85. Ўзбекистон – 1286. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?