20:23 / 11.04.2020
3 272

Америкада энг умидли профессионал боксчилардан бири отиб кетилди

Америкада энг умидли профессионал боксчилардан бири отиб кетилди
Elsalvador.com хабарига кўра, сальвадорлик профессионал боксчи Алексис Навидад қуролланган жиноятчиларнинг ҳужуми қурбонига айланган.
Фожеа бир неча кун олдин Сальвадор пойтахтида юз берган. Жиноий гуруҳ кўчанинг ўртасида ўт очган, натижада Навидад жароҳат олган ва касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Отишма сабабчиларидан бўлган икки жиноятчи ҳибсга олинганлиги хабар қилинмоқда.

22 ёшли боксчи профессионал рингда битта жанг ўтказганди. У 2017 йилда Антонио Галеанони мағлубиятга учратиб, Жанубий Америкадаги энг истеъдодли ва истиқболли боксчилардан бири, дея эътироф этилаётган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америкада энг умидли профессионал боксчилардан бири отиб кетилди