09:09 / 12.04.2020
2 905

Конор, Ҳабиб, Тони ва Гэтжи иштирокида UFC мусобақаси ўтказиш таклиф этилди

Конор, Ҳабиб, Тони ва Гэтжи иштирокида UFC мусобақаси ўтказиш таклиф этилди
Фото: Yandex Photos
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана енгил вазн етакчилари иштирокида ўзига хос мусобақа ташкил этишни таклиф қилди.

Мутахассис Twitter’даги шарҳларнинг бирида Конор Макгрегор — Жастин Гэтжи ва Ҳабиб Нурмагомедов — Тони Фергюсон жангларини август ойидаги мусобақада ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу мусобақа ярим финаллари бўлади. Кавана финални йил якунида ўтказишни ва шу орқали енгил вазннинг энг кучли вакилини аниқлашни таклиф қилган.

Қизиғи шундаки, Кавана енгил вазн рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Дастин Порьени мусобақа иштирокчилари қаторига қўшмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда коронавирус сабаб UFC’нинг барча мусобақалари тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор, Ҳабиб, Тони ва Гэтжи иштирокида UFC мусобақаси ўтказиш таклиф этилди