07:17 / 13.04.2020
5 857

Жаҳон чемпиони: Ўзбек билан жанг қилмоқчиман

Жаҳон чемпиони: Ўзбек билан жанг қилмоқчиман
Мексикалик боксчи Эмануэль Наваррете (31-1, 27 КО) ўзининг режалари ҳақида гапириб берди.
У ўзининг асосий мақсади Муроджон Аҳмадалиевга (8-0, 6 КО) қарши жанг қилиш эканлигини ва яна бошқа номзодларга қарши рингга кўтарилишга ҳам қарши эмаслигини айтиб ўтди.

"Эмануэль Наваррете жанг қилиши учун учта номзод бор, булар Наоя Иноуэ, Луис Нери ва "ўзбек" (Муроджон Аҳмадалиев). WBO йўналишининг енгил вазн тоифасида коронавирус пандемиясигача 9 ой ичида 5 та ҳимоя жангини ўтказган ва бокс қайтгач, катта жанг ўтказишни режалаштиряпти", - деб хабар берди Talksport.com журналисти Майкл Бенсон.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) енгил вазн тоифасида WBA Super ва IBF йўналишларидаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпиони: Ўзбек билан жанг қилмоқчиман