2 541
Вадим Абрамов Осиё Кубоги—2011, ўн йил аввалги Ўзбекистон термасининг ҳозиргиси билан фарқи ҳақида
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Қатар майдонларида ўтган Осиё Кубоги—2011 мусобақасини «Тезкор студия» дастурида эслаб ўтди.
Осиё Кубоги—2011 мусобақаси ҳақида
«Муваффақиятли ҳаракат қилганимизнинг ҳеч қандай сири йўқ. Ўша вақтда яхши таркиб йиғилганди. Тажриба ва ёшлик уйғунлашганди. Шунингдек, тайёргарлик жараёни ҳам яхши бўлган деб ўйлайман, мусобақага тўғри тайёргарлик кўргандик. Афсуски, кубокни қўлга кирита олмаганмиз. Назаримда, ушбу совринни қўлга киритишимиз мумкин эди. Босқичма-босқич яхши жамоа шаклланиб келганди. Минг афсуслар бўлсинки, бу йигитлар кейинчалик Жаҳон Чемпионатига чиқа олмади».
Анзур Исмоилов ҳақида
«2011 йили Анзурни ҳимоячи деб аташ қийин эди. Кейинчалик у ўйинига қўшди ва анча ўсди. Уни барча футболчилардан ҳам яхши биламан. Бундай салоҳият ва жисмоний тайёргарликка эга бошқа ўзбек футболчисини билмайман. Агар Анзур «Трактор»дан «Пахтакор»га қочиб кетмаганида, ишонинг, ундан умуман бошқача футболчи чиқарди. Умид қиламанки, у тўғри қарор чиқаради ва бу сафар Жаҳон Чемпионатига чиқишга эришади».
2011 йилги ва ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг фарқи ҳақида
«Ҳозирча уларни солиштириш қийин. Сабаби 2011 йилги таркибда қолган футболчилар ва мен бирга ишлаган ўйинчилардан бир бош устун йигитлар бор эди. Ҳозирги таркибда ҳам иқтидорли футболчилар бор, бироқ улар ўзларини кўрсатиши керак. Чунки иқтидор ва меҳнат — буткул бошқа-бошқа нарса. Натижа яхшиланиб борса, балки кейинчалик солиштирармиз, аммо ҳозирча солиштириш бу жамоа фойдасига эмас».
Осиё Кубоги—2011 ярим финалида Австралиядан учралган мағлубият ҳақида
«Ўйиндан аввал Игнатий Нестеров билан бирга Александр Гейнрихда ҳам жароҳат бор эди. Бунинг устига плей-оффдаги рақибларга тайёрланган «совға» — Вагиз Галиулин ҳам машғулотлар жараёнида жароҳат олди.
Ўйингача 4-5 кун вақт бор эди, шу сабаб машғулотларда йигитларга зўриқиш берадиган машқлар амалга оширдик. Бу менинг хатомга айланди. Шунингдек, майдон марказида ўзгариш қилиш керак эди, барча босим Ҳайдаров ва Кападзе тушиб келаётганди. Таркибга қарасангиз, биз деярли ҳимоячисиз ўйнаганмиз ва бу охир оқибат ўз таъсирини кўрсатди.
Ҳисоб 0:2 бўлиб турган вақтда Улуғбек Бақоев қизил карточка олади. У — тажрибали ўйинчи ва бундай қилмаслиги керак эди. Бу аҳмоқона четлатиш натижага таъсир қилмай қолмади. Шундан сўнг, мен етарли тажрибага эга бўлмаган футболчиларни туширдим. Улар ўзини кўрсатиш учун олдинга ўтиб кетаверди ва ҳисоб 0:6 кўринишини олди. Бу мағлубиятда кўпроқ хато мендан ўтган».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2011 ярим финалига қадар етиб борган. Финал йўлланмаси учун курашда Абрамов жамоаси Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб (2:3) тўртинчи поғона билан кифояланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас