Испаниянинг Marca нашри футбол тарихидаги энг омадсизлар рейтингини тузиб чиқди.
Унда «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано биринчи ўринни қўлга киритди. Футболчи фаолияти давомида 11 та финалда мағлуб бўлган — 5 марта терма жамоа сафида, 6 бор клуб миқёсида.
Иккинчи поғонадан «Манчестер Юнайтед» ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра ўрин олди. Эвра Чемпионлар Лигасида энг кўп (4 марта) мағлуб бўлган футболчи ҳисобланади. Кучли учликни «Челси», «Реал» ва «Бавария» собиқ ярим ҳимоячиси Арьен Роббен якунлаб берди. Нидерландиялик футболчи фаолияти давомида олтита финални бой берган (2 — ЕЧЛ, 3 — Суперкубок, бир марта ЖЧ—2010).
Кучли бешликдан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купер ҳам ўрин олди. Аргентиналик мутахассис фаолияти мобайнида олтита финалда ютқазган бўлиб, уларнинг иккита «Валенсия» билан Чемпионлар Лигаси финалига тўғри келади.
Шунингдек, қуйидаги футбол олами вакиллари ўнликдан ўрин олди:
4. Михаэль Баллак. Олтита финалда ютқазган
5. Эктор Купер. 6 та финални бой берган
6. Алессандро Дель Пьеро. Учта ЕЧЛ ва Евро—2000 финалида ютқазган
7. Лотар Маттеус. Жаҳон Чемпионати ва ЕЧЛда икки мартадан мағлуб бўлган
8. Гонсало Игуаин. ЕЧЛ ва иккита Америка Кубогида ютқазган
9. Жанлуижи Буффон. Уч бор ЕЧЛ финалида мағлуб бўлган
10. Антони де Авила. Икки бор Либертадорес Кубогини бой берган «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас