Фото: korrespondent.net
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) баҳслар давомида ўйинчиларни алмаштиришлар сонини учтадан бештага оширмоқчи. Бу ҳақда ташкилот вакилига таяниб “Sky Sports” хабар бермоқда.
Изоҳланишича, чемпионат тўхтатилганлиги сабабли футболчилар тўлиқ машғулотларда қатнашмаяпти ва ҳозир уларнинг жисмоний аҳволи яхши ҳолатда эмас. Аммо мусобақалар қайта тикланганидан сўнг спортчилар қисқа вақт ичида кўплаб ўйинларни ўтказишларига тўғри келади. Шунинг учун ҳаддан ташқари юк туфайли жароҳат олиш эҳтимоли ортади. Ўзгартиришлар сонининг кўпайиши футболчиларнинг саломатлигини асрашга хизмат қилади.
ФИФАнинг таклифини Халқаро футбол уюшмалари кенгаши маъқуллаши керак. Таъкидланишича, қарор кейинги мавсумга, шунингдек, 2021 йил ёзида ўтказилиши кутилаётган Европа чемпионати учун амал қилиши мумкин.
Маълумки, айрим давлатларни ҳисобга олмаганда барча футбол мусобақалари пандемия туфайли вақтинча тўхтатиб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас