13:12 / 08.05.2020
3 301

Майк Тайсон ортидан 57 ёшли Эвандер Ҳолифилд ҳам рингга қайтишини эълон қилди

Майк Тайсон ортидан 57 ёшли Эвандер Ҳолифилд ҳам рингга қайтишини эълон қилди
Фото: Getty Images
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Эвандер Ҳолифилд рингга қайтаётганини маълум қилди.
Америкалик афсонавий боксчи бир нечта кўргазмали жангда иштирок этади ва шу йўл билан хайрия акциясини қўллаб-қувватлайди.

«Тайёрмисиз? Сиз кутган палла. Чемпион қайтди! Рингга қайтаётганимни эълон қилишни хоҳлардим. Мен буюк иш учун кўргазмали жангларда иштирок этаман», — дея ёзади 57 ёшли боксчи.

Ҳолифилд профессионал боксда 57 жанг ўтказиб уларнинг 44 тасидаги ғалаба қозонган ва ўн марта мағлуб бўлган. Шунингдек, у иккита дуранг қайд этган ва яна бир жанг натижаси бекор бўлган.

Аввалроқ 53 ёшли Майк Тайсон рингга қайтаётгани ва кўргазмали жангларда иштирок этишини маълум қилганди. Кейинроқ унинг мураббийи Тайсон ва Ҳолифилд иштирокидаги учинчи жанг ўтказилишига шама қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон ортидан 57 ёшли Эвандер Ҳолифилд ҳам рингга қайтишини эълон қилди