18:34 / 10.02.2015
4 724

«Реал» мухлислари: «Сизнинг хурсандчилигингиз – биз учун шармандалик»

«Реал» мухлислари: «Сизнинг хурсандчилигингиз – биз учун шармандалик»
“Реал” клубининг мухлислари “Атлетико”дан учралган йирик мағлубиятдан кейин Криштиану Роналду бошчилигидаги футболчиларнинг кўнгилхушлик қилишганини ҳали ҳамон “ҳазм” қила олишмаяпти.

Бугун “Қироллик клуби”нинг бир гуруҳ мухлислари клуб базаси олдида норозилик намойишини ўтказишди. Улар қўлларида футболчиларга қаратилган “Сизнинг хурсандчилигингиз – биз учун шармандалик” деган ёзувлар битилган баннерларни кўтариб олишган.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўша зиёфат “Атлетико”га қарши ўйиндан аввал режалаштирилганини, футболчи битта мағлубият деб ўзининг туғилган кунини нишонлашга келган меҳмонларни қайтариб юбора олмаслигини айтиб ўтганди.

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Реал» мухлислари: «Сизнинг хурсандчилигингиз – биз учун шармандалик»