17:18 / 10.05.2020
1 809

Алибоев ҳамда Турсуновларнинг жамоаси мавсумни мағлубият билан бошлади

Алибоев ҳамда Турсуновларнинг жамоаси мавсумни мағлубият билан бошлади
Фото: Twitter / @kleague
Футбол бўйича Кей-Лига 1-тури доирасида 10 май, якшанба куни бир нечта беллашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов ҳаракат қиладиган «Пусан Ай Парк» жамоаси илк турни сафарда «Поханг Стилерс»га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида ютқазди. Мезбонлар сафида Станислав Илютченко ҳамда Александар Палошевич голларга муаллифлик қилди.
Достон Турсунов беллашувда тўлиқ ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоевнинг «Сеул» клуби эса сафарда «Канвон» клубига қарши баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мезбонлар сафида Ким Жи Ҳюн, Чо Жа Ван ҳамда Ким Сеунг Дае биттадан гол урган бўлса, «Сеул»нинг ягона голига Донг Жин Парк муаллифлик қилди. Икром Алибоев мазкур баҳсда 60 дақиқа ҳаракат қилди.

«Поханг Стилерс» — «Пусан Ай Парк» 2:0
Голлар:
1:0: — 24 Станислав Илютченко, 2:0 — 71 Александар Палошевич

«Канвон» — «Сеул» 3:1
Голлар:
0:1 — 36 Донг Жин Парк, 1:1— 52 Ким Жи Ҳюн, 2:1 — 85 Чо Жа Ван, 3:1 — 87 Ким Сеунг Дае

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алибоев ҳамда Турсуновларнинг жамоаси мавсумни мағлубият билан бошлади