21:39 / 11.05.2020
2 235

Англияда 1 июндан футбол мавсуми тикланиши маълум қилинди

Англияда 1 июндан футбол мавсуми тикланиши маълум қилинди
Фото: PLO
Англия ҳукумати 1 июнь кунидан бошлаб Премьер-лига ва бошқа турнирларни давом эттиришга рухсат берди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Манбада қайд этилишича, спорт мусобақалари давом эттирилишига рухсат этилган бўлса-да, томошабинларнинг стадионга киришига рухат берилмайди. Мухлислар коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлганидан кейин трибуналарга қайтишлари мумкин.

Олдинроқ, АПЛ раҳбарияти жорий мавсумнинг давом эттирилиш санасини 12 июнь кунидан мўлжаллаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Маълумот учун, Премьер-лига жамоалари танаффусгача 28-29тадан ўйинлар ўтказиб бўлишганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англияда 1 июндан футбол мавсуми тикланиши маълум қилинди