
Фото: Twitter / @teamkhabib
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов янги даъвогар Жастин Гетжига мурожаат қилди.
«Бу спортда ва айниқса ушбу вазн тоифасида ортингда ҳар доим оч шерлар бўлади. Бири кетади ва бошқаси келади, бу ерда ҳайрон қоларли жойи йўқ. Бироқ мен ўқ узилишидан аввал йиқилмайман. Биз ҳали жанг қиламиз», — дея ёзади Нурмагомедов.
Гетжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни бешингчи раундда нокаутга учратди ва Ҳабибга қарши жанг қилиш учун асосий даъвогарга айланди. Жангдан сўнг Жастин Ҳабибга қарши октагонга чиқиш нияти жиддий эканлигини билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар