22:47 / 12.05.2020
3 930

Хайрулла Ҳамидов ФИФА қароридан нега норози?

Хайрулла Ҳамидов ФИФА қароридан нега норози?
Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин секин-аста юмшатилмоқда. Бирин-кетин вирусдан фориғ бўлган вилоятларда ҳаёт аввалгидек бўла бошлаяпти. Бу эса футбол баҳслари ҳам озгина вақтдан сўнг бошланиб қолишини англатади.

Айрим давлатлар лигаларни тўхтаган ҳолатида тугатмоқда, баъзилар мавсумни якунлаб қўймоқчи ва ҳоказо. Хўш биздачи? Бизда бу жараён қандай кечади? Эндигина бошланган Суперлига маълум вақт мухлисларсиз ўтиши айтилди холос.

Қолгани тахминан қандай бўлишини билиш мақсадида мутахассисларга юзландик. “Футбол” ТВ телеканали шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов саволларимизга жавоб берди.

- Карантиндан кейин ўзбек ва хориж футболини қандай тасаввур қиласиз? Ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
- Катта эҳтимол йилнинг охиригача футбол мухлисларсиз ўтади. Бундай ўйинларда завқ камаяди. Бироз бўлса ҳам шавқи тушган учрашувларни томоша қилишга мажбурмиз. Аммо бошидаги мухлисларсиз ўтган беллашувлар билан карантиндан кейинги томошабинларсиз ўйин фарқ қилади. Чунки футболни соғинганимиз учун шу ўйинлар ҳам чиройли кўринади.

Майдонда ўзгаришлар сезилиб туради. Дастлабки 2-3-4 тур давомида футболчиларни ҳолдан тойгани билинади. Бирга машғулот олиб бормагани, захирада ўтирганлар, мураббийлар “маска” тақиб тургани ўз сўзини айтади. Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун бир-юирига боғлиқлигини камайтиради. Масофа сақланаётганини кўрсатиб беради. Жуда кўп ўзгаришлар кузатилиши турган гап.

Ўйинчилар саломлашишмайди ва 5 та футболчиларни алмаштириш миллионлар ўйинида етарлича ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бунга мураббийларнинг айримлари қарши, баъзилари ёқламоқда. Чунки 5 та футболчиси майдонга тушиб, ўйинни ўзгартириб юборадиган жамоалар бор. Бунинг акси бўлган клублар қийналади. Мана шу қарор таркибида кучли футболчилари бор жамоаларнинг янада кучайишига сабаб бўлмоқда. Шуни бекор қилишди, деб ўйлайман.

Бизда ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйинлар бироз секинлашиб, футболчилар ўзларини эҳтиёт қилиши турган гап. Учрашувларда мухлисларнинг ташрифи камайиб кетаётганидан хулоса қилсак, ўзбек футболида унақа ўзгаришларни кўрмаяпман. Фақатгина Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзодларни жиддий кузатишга уриниб кўраман.

- Суперлигани энди қандай ўтказишни таклиф қиласиз?
- Ҳозирги стадионларни, клубларнинг имкониятларини у қадар яхши билмаганим учун бир жўяли фикр айта олмайман. Аммо кўпчилик илгари сураётган гапга қўшиламан. Яъни Тошкент ва Тошкент вилоятидаги стадионлардан фойдаланган ҳолда Суперлигани битта жойда ўтказиб юбориш тарафдориман. Агарда карантин муддати чўзилмайдиган бўлса ёки коронавирус тугаса, чемпионатни эски тартибда ўтишининг тарафдориман.

Лекин тўхтаб қолмаган маъқул. Тезроқ бир масканда биттадан ўйин ўтказиб, ғолибларни, ОЧЛ йўлланмасига эга бўладиганларни ва Про лигага тушиб кетадиган жамоаларни аниқлаб олиш керак. Бу ўзбек футболини, Суперлиганинг давоми учун эмас, балки терма жамоанинг формада туриши учун зарур.

- Европада футбол чемпионатларининг давом этиши кўпроқ пулга боғлиқми ёки чемпионни аниқлашга?
- Ҳаммасида ҳар хил. Бироқ пулга боғлиқлик жиҳат кўпроқ. Баъзиларда чемпионни аниқлаб олиш даркор. Мисол учун, АПЛда иккаласига ҳам. Англияда 1-ўрин соҳиби деярли аниқ. 30 йиллик армонда яшаётган “Ливерпуль”нинг мана шу мавсумда чемпион бўлмай қолиши, АПЛ натижаларининг бекор қилиниши дахшатли воқеа бўлса керак.

Италияда ҳиссий томондан тезроқ бошлаб олишмоқчи. Аммо италияликлар бу мавсумни ўтказишларига кўзим етмаяпти. Яъни бошлаб олишади, лекин яна коронавирус кучайиб кетишининг ҳисобига А серияни тўхтатишса керак. Бу ёмон тахмин эмас. Реал воқеликдан, ҳиссиётга бой халқлигидан келиб чиқиб айтдим.

Испанияда эса “Реал” ҳамда “Барса” ўртасидаги кураш айни авжига чиққан эди. Шунинг учун бу ерда чемпионатнинг давом этиши пулдан устунроқ, деб ўйлайман.

- Чемпионатларда чемпионни кай тарзда аниқлаш керак, деб хисоблайсиз?
- Жанубий Корея лигани бошлади. Қолганлар ҳам тезроқ ўтказишади. Лекин бизда Суперлига энди бошланганлиги учун юқоридаги таклиф жўялироқ, назаримда. Нейтрал майдонда биттадан ўйин билан биринчиликни тугатиш ва шу билан эски тақвимга етиб бориш имкониятимиз бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хайрулла Ҳамидов ФИФА қароридан нега норози?