14:30 / 23.05.2020
1 298

Янги мураббий, катта тозалаш... Москванинг "Локомотив"идан 11 нафар футболчи кетиши мумкин

Янги мураббий, катта тозалаш... Москванинг "Локомотив"идан 11 нафар футболчи кетиши мумкин

Москванинг "Локомотив"ида катта "тозалаш ишлари" бўлиши кутилмоқда.
"Championat.com" нашри берган маълумотларга кўра, жамоани ёзда Антон Коченков, Александр Коломейцев, Жефферсон Фарфан, Борис Ротенберг ва Жоау Мариу каби футболчилар тарк этиши аниқ бўлган.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Эдер ва Мачей Рибуснинг клуб билан шартномаси якунланмоқда, жамоанинг янги бош мураббийи Марко Николич ҳали ушбу футболчилар борасида бир қарорга келмаган.

Ундан ташқари, Николич учун Брайан Идову ва Соломон Кверквелия керак бўлмаяпти.
Шунингдек, Федор Смолов ҳамда Бенедикт Хеведеснинг жамоадан кетиши инкор қилинмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)