Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC’нинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи чемпион Ҳабиб Нурмагомедовга қарши эҳтимолий бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди.
«Ҳабибга қарши жангда ҳал қилувчи жиҳат жойни тўғри танлашимда бўлади. Тўрдан узоқроқ юришим жуда муҳим. Агар Ҳабиб октагон ўртасида оёғингга етиб борса, у тейкдаунни якунлаш учун сени тўрга олиб боришга ҳаракат қилади. У бу усулни очиқ ҳудудда якунламайди.
Болдирга йўналтирадиган зарбаларим рақиб учун жуда ёқимсиз. Мен энди тиззадан юқорисига тепмайман. Бу усул масофани сақлашда анча хавфсиз ҳисобланади.
Ҳабибга тўрт марта тегинаман ва у қийин ҳолатда қолади. У оёққа етиб келиши мумкин, бироқ нима бўлган тақдирда ҳам унга мени ортимдаги тўр керак бўлади. Агар яқин атрофда тўр бўлмаса, унда муаммо пайдо бўлади. У марказдаги партер ҳолатида мени бир неча бор айлантириши мумкин, бироқ ҳаммасини якунлаш учун мени тўр яқинига олиб боришга интилади», — дейди Гэтжи.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритди. Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг сентябрь ойида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»