date
views 2 392

Ўзбекистон чемпионати 5 июндан давом эттирилади

Ўзбекистон чемпионати 5 июндан давом эттирилади
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарорида маълум қилинган.

«Футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди», дейилган комиссия қарорида.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати тасдиқлангач, спорт мусобақалари ҳам тўхтатилганди. Суперлига баҳслари энди 4-турдан давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон чемпионати 5 июндан давом эттирилади